Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун пайшанба куни Покистонда шиа мусулмонларига нисбатан уюштирилган ҳужумни кескин қоралади.

Расмийларга кўра, Покистон шимолида қуролланган ҳужумчилар тўхтатилган автобусдан йигирмадан ошиқ шиа мазхабига мансуб кишиларни тушириб, уларни отиб ташлашган.

Бан Ки Мун Покистонда одамларнинг диний қарашлари сабаб хужумлар қурбони бўлаётганидан ғазабда эканини билдирди.

Пайшанба куни шиа мусулмонларига қаратилган ҳужум минтақада сўнгги олти ой давомида юз бераётган шу каби иккинчи воқеадир.
XS
SM
MD
LG