Линклар

Россия ҳарбийлари Қирғизистонда яна 15 йилга қолади


Russia -- Soldiers on Bolotnaya square before night rehearsal of military Parade of victory on the Red square, 03May2012

Russia -- Soldiers on Bolotnaya square before night rehearsal of military Parade of victory on the Red square, 03May2012

Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг ижара муддати яна 15 йилга чўзилди.

Икки тарафлама музокаралар давомида эришилгани айтилаётган дастлабки келишим ҳақида пайшанба куни Қирғизистон президенти аппаратининг вакили Сапар Исоқов маълум қилди.

Россия 2017 йилга қадар Қирғизистоннинг Қант шаҳрида жойлашган ҳарбий иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Янги ижара муддати шундан кейин бошланиши айтилмоқда.

Сапар Исоқовга кўра, Россия ҳукумати ҳарбий базанинг ижара муддатини 49 йилга узайтириш таклифи билан чиққан, бироқ Қирғизистон бу такилфни рад этди.

Расмийнинг маълум қилишича, 15 йиллик янги муддат давомида тўланадиган ижара тўлови бўйича музокаралар ҳамон олиб борилмовда.

Ҳозирда Россия Қирғизистондаги ҳарбий объектлар ижараси учун йилига 4,5 миллион АҚШ доллари тўлаб келади.
XS
SM
MD
LG