Линклар

Британия Ассанжнинг мамлакатни тарк этишига йўл қўймайди


Лондондаги Эквадор элчилиги олдида.

Лондондаги Эквадор элчилиги олдида.

Британия ҳукумати WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжнинг мамлакатдан чиқиб кетишига йўл қўймаслигини ва у қўлга олинган тақдирда Швецияга экстрадиция қилинишини билдирди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳаг Жулиан Ассанжга Эквадордан сиёсий бошпана берилиши уни мамлакатдан чиқиб кетишига асос яратмаслигини таъкидлади.

Ассанж Швецияга экстрадиция қилиниши хавфидан қочиб, 19 июндан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб ўтирибди.

Шветция расмийлари уни икки аёлга нисбатан жинсий тажовузда айбламоқда.

Пайшанба куни Эквадор ҳукумати австралиялик Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берганини эълон қилди.

Ассанжнинг ўзи ва тарафдорлари эктрадиция қилинадиган тақдирда, Швеция уни Қўшма Штатларга топшириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Ассанж WikiLeaks сайти орқали махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун АҚШда жавобгарликка тортилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG