Линклар

АҚШ-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди


АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк

Кеча Тошкентда Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 3-давраси ўтказилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган йиғинда АҚШ делегациясига давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк етакчилик қилди. Хабар қилинишича, йиғинда АҚШ элчиси Жорж Кролл ҳам иштирок этган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги учрашув ҳақида тарқатган расмий хабарда ўзбек делегациясига вазир Абдулазиз Комилов бошчилик қилдими, йўқми айтилмаган.

Роберт Блейк 15 август куни сиёсий маслаҳатлашувларда қатнашиш учун Тошкентга келган АҚШ делегацияга бошчилик қилмоқда.

Шунингдек бугун Тошкентда америкалик йирик ширкатлар вакиллари иштирокида Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми ўтказилади.
XS
SM
MD
LG