Линклар

Бугун Москва суди Pussy Riot гуруҳи иштирокчилари устидан ҳукм ўқийди. Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида Владимир Путинга қарши “панк ибодати” деб номланган перформенсни уюштиргани учун “безорилк” ва диний адоватни қўзғаганликда айбланмоқда.

Уч аёл диндорларни ҳақорат қилиш ниятлари бўлмагани ва 21 феврал кунги тадбир Путиннинг учинчи марта президентликка қайтишига жамиятда авж олган норозилик ҳаракатларининг бир қисми бўлганини айтмоқда.

Pussy Riot иши халқаро миқёсда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди, Beatles гуруҳи собиқ иштирокчиси машҳур Пол МакКартни ва Мадонна каби санъаткорлар уларни озод қилишга чақирди.

Путиннинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси Михаил Федотов Pussy Riot ишини Россия учун шармандалик дея атади.

Маҳкамага раислик қилаётган судя ўзига нисбатан таҳдидлар бўлганини иддао қилиш ортидан ҳимоя остига олинган.
XS
SM
MD
LG