Линклар

Москва суди Путинга қарши "панк ибодати" ўтказган Pussy Riot гуруҳи иштирокчиларини диний адоват асосидаги "безорилик"да айбдор деб топиб, умумий режимдаги колонияда 2 йил қамоққа ҳукм қилди.

Москванинг Хамовнический туман судида ўтаётган маҳкама Pussy Riot гуруҳи иштирокчилари “диний нафратга асосланган безорилик”да айбдор, деб топиб, 2 йилга қамоққа ҳукм қилди.

Маҳкамага Марина Сирова раислик қилди.

- Толоконникова, Самуцевич ва Алехина безорилик содир этишди, яъни жамоатчилик тартибини қўпол тарзда бузишди. Бу жамиятга очиқ ҳурматсизлик, маълум ижтимоий гуруҳга нисбатан диний нафрат ва адоват кўринишида бўлиб, бир гуруҳ шахслар томонидан аввал келишиб олиб амалга оширилди, деди суд раиси Марина Сирова.

Ҳукм ўқилишидан аввал ЮКОС ишини кўриб чиққани билан танилган Хамовнический туман суди олдига фуқаровий жамият ва мухолифат фаоллари тўпланишди.




Россия мухолифати етакчиси ва таниқли блоггер Алексей Навалний суд ҳукмига бундай муносабат билдирди:

- Мен ва кўплаб бошқа одамлар Владимир Путин бу бегуноҳ одамларга ўзича бир раҳм-шавқат қилади деб ўйлаган эдик. Бу уларнинг Қизил майдондаги норозилик акцияси учун Путиннинг шахсий қасос олиши бўлди. Путин бизга ва бутун Россия аҳолисига Пол Макартни, Мадонна ва ҳаммага тупуриб қўйганини ва ўз йўлидан қолмаслигини намойиш қилмоқда. Мен Pussy Riot акциясини шахсан қўллаб-қувватламайман аммо бу ерда уларга нисбатан инквизация жараёнига гувоҳ бўлдик. Бу адоалтсиз қарор одамларнинг янада мухолифат атрофида жипслашишига туртки бўлади. Бу қизларни ва, қолаверса, барча сиёсий маҳбусларни озод этиш учун халқни норозилик намойишларга чиқарамиз ва сиёсий курашнинг барча усулларни ишга соламиз, деди Кремл танқидчиси Навалний.

Уч аёл судланувчини озод этишни талаб қилган фаолларни полиция бирма-бир машиналарга солиб олиб кетди.

Россия мухолифатидаги Сўл фронт етакчиси Сергей Удалцов полиция томониадн олиб кетилишидан аввал жумладан бундай деди.

- Мен ҳеч қачон Pussy Riot мухлиси бўлмаганман. Улар ҳибсга олинишларидан аввал уларнинг ижодига эътибор қаратмай келганман. Улар уюштирган перформенс – унинг амалга оширилиши усули ҳам кўп саволлар туғдиради. Лекин уч нафар беозор қиз устидан шафқатсиз сиёсий жазолаш жараёни бошланганини кўрганимдан кейин, ич-ичимдан даҳшатга тушдим, деди Удалцов.










Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида Владимир Путинга қарши “панк ибодати” деб номланган перформенсни уюштиргани учун “безорилк” ва диний адоватни қўзғаганликда айбланмоқда. Судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларни инкор қилмоқда.

Уч аёл диндорларни ҳақорат қилиш ниятлари бўлмагани ва 21 феврал кунги тадбир Путиннинг учинчи марта президентликка қайтишига жамиятда авж олган норозилик ҳаракатларининг бир қисми бўлганини айтмоқда.

Pussy Riot иши халқаро миқёсда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди, Beatles гуруҳи собиқ иштирокчиси машҳур Пол МакКартни ва Мадонна каби санъаткорлар уларни озод қилишга чақирди.

Путиннинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси Михаил Федотов Pussy Riot ишини Россия учун шармандалик дея атади.

Кўпчилик сиёсатшунослар Россия ҳокимияти уч нафар аёл устидан бошлаган жазолаш кампаниясини насроний черкови ўтмишда ўтказган “инквизицияга” қиёсламоқда. Бу билан таҳлилчилар фикрича, ҳокимиятнинг ўзи “бу можарони халқаро миқёсдаги муаммо даражасига кўтарди”.

Мустақил матбуот воситлари ўтказган ижтимоий сўров натижалари аскар россияликлар Pussy Riot иштирокчилари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевичнинг тўла оқланиши ёки уларга нисбатан қўлланилаётган чора ҳаддан ортиқ шафқатсиз, деган фикрни билдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG