Линклар

Қозоқ полицияси террорчиликда гумон қилинаётган 9 кишини ўлдирди


Қозоғистон расмийлари жума куни эрталаб Олмаота шаҳри яқинидаги қишлоқда ўтказилган амалиёт натижасида “террорчи” экани айтилаётган тўққиз киши ўлдирилганини айтмоқда.

Бош прокуратура матбуот вакили Нурдаулет Суиндиков тўққиз киши Тан қишлоғига уларни қўлга олгани келган полиция махсус гуруҳига қарата ўт очганидан кейин чиққан жангда ўлдирилганини баён қилди.

Суиндиков полиция ва қуролланганлар ўртасидаги отишмада тинч аҳолидан ҳеч ким жароҳатланмаганини қўшимча қилди.

У шунингдек террорчи деб гумон қилинаётган тўққиз шахс яқинда маҳаллий қўриқхонада 11 кишининг ўлдирилшига алоқаси бўлмаганини алоҳида қайд этди. Лекин, унинг айтишича, ўлдирилганлар 11 июл куни Таусамали қишлоғида рўй берган, лекин шу пайтгача хабар қилинмаган воқеага бевосита алоқадордир. Прокуратура расмийсига кўра, ўшанда улар ясаётган бомба тасодифан портлаб кетган.
XS
SM
MD
LG