Линклар

Кирилл руслар билан полякларни яраштирмоқчи


Рус православ черкови раҳнамоси Патриарх Кирилл ва Полша Архиепископи Йозеф Михалик.

Рус православ черкови раҳнамоси Патриарх Кирилл ва Полша Архиепископи Йозеф Михалик.

Рус православ черкови раҳнамоси Патриарх Кириллнинг бугун Полшада поляклар ва русларни ўзаро тарихидаги қора саҳифалар учун бир-бирини кечиришига чақирувчи ҳужжатни имзолаши кутилмоқда.

Варшавадаги Қироллик қасрида ўтадиган тадбирда Кирилл билан бирга ҳужжатни Полша епископлари кенгаши раиси Архиепископ Йозеф Михалик ҳам имзолайди.

Пайшанба куни Кирилл Варшава епархиясида Католик черкови етакчилари билан, кейинроқ эса, Полша Президенти Бронислав Коморовский билан учрашди. Коморовский икки халқ ўртасида ўрнатилаётган мулоқот олдга ташланган қадам, дея баён қилди.

Кириллнинг Полшага тўрт кунлик ташрифи Рус православ черкови етакчисининг 1-Жаҳон урушидан бери бу мамлакатга қилган илк ташрифидир.
XS
SM
MD
LG