Линклар

logo-print

Лахдар Браҳими БМТнинг Суриядаги махсус вакили этиб тайинланди


Лахдар Браҳими

Лахдар Браҳими

Жазоирлик дипломат Лахдар Браҳими Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги махсус вакили этиб тайинланди.

Бунгача бу вазифани БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан бажариб келган эди.

Аннан тўрт ой мобайнида Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича олиб борган уринишлари самара бермаганидан сўнг ўз вазифасини топширган.

АҚШ ва бошқа қатор Ғарб давлатлари Браҳими номзодини маъқуллашди.

Сурияда президент Башар Ассад ҳукумати сўнгги кунларда Дамашқ ва Алеппо (Ҳалаб) шаҳарларидаги инсёнчиларга қарши курашда ҳаво ҳужумларига куч бермоқда.

БМТ бераётган статистикага кўра, нотинчликлар бошлангандан бери Сурияда 18 мингдан кўп одам ҳалок бўлди, 170 мингга яқин одам мамлакатни тарк этди.
XS
SM
MD
LG