Линклар

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ATP мастерс сериясига кирувчи АҚШнинг Цинцинати шаҳрида ўтаётган нуфузли турнирни иккинчи босқичда тарк этди.

Дунёнинг 38-ракеткаси франциялик Жереми Шардига қарши ўтган учрашувда Истомин 6:4, 6:3 ҳисоби билан мағлуб бўлди.

Лондонда ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида икки рақибни мағлуб этган Денис Истомин учинчи босқичда дунё биринчи ракеткаси Рожер Федерерга мағлуб бўлганди.

25 ёшли Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин ATP дунё рейтингида 33 ўриндан жой олган. Бу эса спортчи карьерасидаги энг юқори кўрсаткичдир.
XS
SM
MD
LG