Линклар

Покистонда шиа мусулмонлари автобуси ёнида бомба портлади


Покистоннинг Карачи шаҳрида шиа мусулмонларини олиб кетаётган автобус ёнида бомба портлади.

Жума куни юз берган портлаш натижасида камида бир киши ҳалок бўлгани, бир неча одам жароҳат олгани айтилмоқда.

Автобусда 40 қа яқин шиа мазхабидаги талабалар Исроил ҳукуматига қарши уюштирилган норозилик намойишида қатнашиш мақсадида кетаётган бўлган.

Пайшанба куни қуролланган шахслар шиа мусулмонлари автобусига ҳужум уюштириб, 20 га яқин кишини отиб ташлаган эди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Моон Покистонда одамларнинг диний қарашлари сабаб ҳужумлар қурбони бўлаётганини кескин қоралаб чиқди.
XS
SM
MD
LG