Линклар

logo-print
Москва суди Pussy Riot гуруҳини 2 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилгани қатор Ғарб давлатлари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари танқидига сабаб бўлди.

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кетрин Эштон ҳукмнинг “номутаносиб”лигини айтиб, вазиятдан “чуқур ташвишда” эканини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматини суд қарорини қайтатдан кўриб чиқишга чақирди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти гуруҳга нисбатан қўлланган чора мамлакатдаги “сўз ва ифода эркинлигини бўғиш тенденциясини” яққол акс этишини билдирди.

Германия ҳукумати ва Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам суд қарорини кескин қоралаб чиқди.

Pussy Riot мусиқий панк гуруҳи аъзолари бўлмиш уч аёл 21 феврал куни Москванинг Исо Масиҳ черковида Владимир Путинга қарши “панк ибодати” номланган перформенси уюштирганлиги учун “безорилик” ва “диний адоватни қўзғаганлик”да айбланган эди.
XS
SM
MD
LG