Линклар

logo-print

Тожикистон: Бронза медали олган олимпиячига уч хонали квартира берилди


Душанбе шаҳри ҳокимияти Лондон Олимпиадасидан Тожикистон учун ягона медал олиб келган Мавзуна Чориевага уч хонали квартира тақдим этди.

19 ёшли боксчи қиз Олимпия ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган эди.

Чориевага президент ваъда қилган 42 минг АҚШ доллари, маҳаллий банклардан бири ваъда қилган Лексус русумли автомобил берилиши кутилмоқда.

Лондонда ўтган ХХХ Ёзги Олимпиадада ютуқларга эришган Ўзбекистон спортчиларига ҳам пул мукофотлари, фахрий унвонлар ва янги автомобиллар тақдим этилди.
XS
SM
MD
LG