Линклар

Ўзбек мардикори электр токидан ўлди


Бугун Россиянинг Кабардин-Болқор ўлкаси Эски Черек қишлоғида 35 ёшли ўзбек мардикори электр токи уришидан ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Кабардин-Болқор ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига таяниб Regnum агентлиги хабар тарқатди.

Воқеа Эски Черек қишлоғида 35 ёшли ўзбекистонлик электр токи билан ишлаётган пайтда содир бўлган.

Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, ўзбек йигити махсус ҳимоя асбобларини ишлатмасдан электрга яқинлашгани натижасида нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG