Линклар

Жанубий Кореянинг "Erae cs limited" компанияси Тошкентдаги “Агрегат” заводида Матиз автомобиллари учун педаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган Uzreport.com порталига кўра, жанубий кореялик мутахасисларнинг “Агрегат” заводига ташрифидан сўнг Матиз машиналари учун педал ишлаб чиқариш лойиҳаси узил-кесил ҳал бўлган.

Заводда жорий йил охиригача 46500 дона педал ишлаб чиқариш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG