Линклар

Каспаров полициячини тишлаганликда айбланмоқда


Каспаров полиция томонидан ҳибсга олинаётган пайт. (17 август)

Каспаров полиция томонидан ҳибсга олинаётган пайт. (17 август)

Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва Россия мухолифати етакчиси Гарри Каспаровга қарши полиция ходимини тишлаганлик айби билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Касапаров кеча Pussy Riot гуруҳи қизлари ҳимоясига уюштирилган акция пайти қўлга олинган эди.

У акция пайти полиция ходимининг қўлини тишлаганликда айбланмоқда.

Каспаровнинг ўзи бу айбловларни инкор қилиб, "аҳмоқона айблов" деб атаб, аксинча унинг ўзи полиция томонидан калтаклангани ҳақида гапирди.

Айни пайтда Каспаров Москва полициясига қарши "туҳмат", "калтаклаш" ва "ноқонуний ҳибсга олиш" моддалари бўйича даъво аризаси киритишни режлаштирмоқда.

Бу ҳақда Каспаров "Эхо Москвы" радиосига берган интервьюсида айтишича, уни полициячилар калтаклагани ҳақида видео тасвирлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG