Линклар

logo-print
Жума куни Москва суди ҳукмига кўра, икки йилга қамалган Pussy Riot гуруҳи аъзолари аппеляция аризаси ёзишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Озодликка гапирган уларнинг адвокати Николай Полозовга кўра, ҳозирча улар ҳукм нусхасини қўлларига олишмаган.

Полозовнинг айтишича, агар қизларнинг шикоят аризасини Москва шаҳар суди ва Олий суд рад қилса, улар инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишади.

Pussy Riot мусиқий панк гуруҳи аъзолари бўлмиш уч аёл 21 феврал куни Москванинг Исо Масиҳ черковида Владимир Путинга қарши “панк ибодати” номланган перформенси уюштирганлиги учун “безорилик” ва “диний адоватни қўзғаганлик”да айбланган.
XS
SM
MD
LG