Линклар

logo-print

Доғистонда шиалар масжидига ҳужум қилинди


Доғистоннинг Хасавюрт шаҳрида жойлашган шиалар масжиди бугун тунда босқинга учраган.

Маълумотларга кўра, тунда масжидга бостириб кирган икки номаълум кимса намозхонларни ўққа тутгани натижасида саккиз киши тан жароҳати олган, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Ҳужумчилар қочишга муваффақ бўлган воқеа жойидан шубҳали халта топилган ва халтадаги қўлбола бомба зарарсизлантирилган.

Мазкур воқеадан сўнг Доғистон Ички ишлар вазирлиги ўлкадаги барча йирик масжидларни кучайтирилган тартибда қўриқлаш бўйича қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG