Линклар

logo-print

Туркияга яна икки минг чоғли суриялик қочиб ўтди


Туркиянинг Килисидаги суриялик қочқинлар лагерларидан бири.

Туркиянинг Килисидаги суриялик қочқинлар лагерларидан бири.

Рамазон ҳайити арафасида яна икки мингга яқин суриялик Туркияга қочиб ўтди.

Туркия жанубий-шарқидаги Хатай вилоятига қочиб келганлар орасида бир генерал ва тўрт нафар полковник борлиги айтилмоқда.

Турк расмийлари ҳарбий қочқинлар мухолифат вакиллари учун очилган “Апайдин” лагерига, бошқа қочқинлар эса Ғазиантеп ва Шанлиурфадаги лагерларга юборилганини билдирдилар.

Ўн саккиз ойдан буён қонли тўқнашув тўхтамаётган Суриядан Туркияга, сўнгги маълумотларга кўра, 66 мингга яқин киши қочиб ўтган. Улар таъминоти учун ҳозиргача 300 миллион доллар сарфланган ва яқин орада бунинг учун ярим миллиард долларга яқин маблағ талаб қилиниши айтилаяпти.

Туркиянинг Килис, Хатай ва Шанлиурфа вилоятларида суриялик қочқинлар учун ҳозирда 10 лагер барпо этилган. Яқин ўн кун ичида яна тўртта лагер очилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Сурияда 1,5 йилдан буён тинмаётган уруш 20 мингга яқин кишининг ёстиғини қуритган.
XS
SM
MD
LG