Линклар

Россияда август путчининг 21 йиллиги нишонланади


1991 йил август путчига қарши намойишларда уч киши нобуд бўлганди.

1991 йил август путчига қарши намойишларда уч киши нобуд бўлганди.

1991 йилнинг 19 август куни СССР юқори раҳбариятининг бир гуруҳ аъзолари Фавқулодда вазият бўйича давлат қўмитасини (ГКЧП) тузган ва мамлакат президенти Михаил Горбачёвни Қримдаги дала ҳовлида иҳоталаб, ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганди.

21 йил муқаддам Фавқулодда вазият бўйича давлат қўмитаси баёноти Москва, Ленинград ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида оммавий намойишлар билан кутиб олинганди. 22 август куни эса қўмита тарқатилиб, унинг аъзолари ҳибсга олинганди. Москвадаги Оқ Уй мудофаасида ўша талотумли кунларда уч киши ҳалок бўлганди.

Сана муносабати билан бугун Россия мухолифати Оқ Уй олдида Москва мэриясининг рухсати олинган митинг ўтказади. Унда Россия Республика партияси ва “Яблоко” партияси, шунингдек, Москва Хелсинки гуруҳи, “Мемориал” ташкилоти, “Фуқаровий ташаббус” ва бошқа демократик ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG