Линклар

Америкалик қўшиқчи Мадонна Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоларига нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан норозилик билдирди. Қўшиқчининг расмий сайтида ёйинланган баёнотда Мадонна суд ҳукмини “ғайриинсоний” дея баҳолаган ва бутун дунёдаги санъат аҳлини бу “адолатли судловга пародия”га қарши чиқишга чақирган.

Москванинг Хамовнический туман судида жума куни ўтказилган маҳкама Pussy Riot гуруҳи иштирокчилари “диний нафратга асосланган безорилик”да айбдор, деб топиб, уларни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қилганди.

Эртаси куни мазкур суд ҳақидаги материаллар жаҳондаги барча етакчи газеталарнинг биринчи саҳифасида пайдо бўлди.

Аввалроқ Москва шаҳрида концерт берган Мадонна Pussy Riot гуруҳини ҳимоя қилиб чиққанди. Америкалик поп-қўшиқчини бу борада бошқа машҳурлар ҳам қўллаган.
XS
SM
MD
LG