Линклар

logo-print

“Тошшаҳартрансхизмат”янги "Mercedes-Benz" автобусларини сотиб олмоқда


Тошкент йўловчи ташийдиган автобуслар парки "Mercedes-Benz Conecto Low Floor" русумидаги янги автобус билан бойиди.

19 августда Тошкентга "Евро-3" стандартидаги "Mercedes-Benz Conecto Low Floor" автобусларининг дастлабки 25 таси етиб келди.

Янги автобуслар йўналишларга келаси ҳафта чиқиши режалаштирилган.

Автобусларнинг қолган қисми “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси ва Германиянинг "ЭвоБус Гмбх" фирмаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига биноан Тошкентга шу йилнинг октябрь ойи охиригача етиб келади.

“Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси бу йил 100 та янги Mercedes-Benz автобусларини харид қилади.

Шу ой бошида Германиянинг Dimeler AG ширкати Ўзбекистонда "Mercedes-Benz" автобуслари ишлаб чиқариш режасидан воз кечганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG