Линклар

АҚШнинг Nukem ширкати Ўзбекистонда уран қазиб олиш учун насослар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Бу ҳақда Nukem вице-президенти Тимоти МакГроу Тошкентдаги бизнес форум пайти маълум қилди.

Тимоти МакГроунинг таъкидлашича, Америка ширкати ва Навоий тоғ-металлургия комбинати уран қазиб олиш учун чўкма насосларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил этиш бўйича меморандумни имзолаган.

Даниянинг Grundfos ва Германиянинг Grupart компаниялари ҳам бунда қатнашади. Навоийда ташкил этилажак завод қуввати йилига 2,5 мингта насосни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG