Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:38

Ҳайит арафасида Доғистонда масжид ўққа тутилди


Доғистоннинг Хасавюрт шаҳридаги масжид ўққа тутилиши оқибатида саккиз киши жароҳатланди.

Шанба куни кечки пайт ўнга яқин ниқоб кийган киши Хасавюрт шаҳридаги шиалар масжидига кириб, масжид ичидаги одамларга қарата ўт очган.

Яраланганларнинг икки нафари оғир аҳволда реанимацияда қолишмоқда. Масжид атрофига портловчи мосламалар ҳам ташлаб кетилган. Полиция улар зарарсизлантирилганини айтмоқда.

Доғистон тергов қўмитаси ҳозирда айни ҳодиса бўйича жиноий иш очишни муҳокама қилмоқда. Масжидга ҳужум мусулмонларнинг энг муқаддас байрамларидан бири бўлмиш Ийд-ул Фитр арафасида юз берди.
XS
SM
MD
LG