Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Россияда 1991 йил 19 август ҳодисаларининг 21 йиллиги нишонланмоқда


Россияда бугун 1991 йил 19 август ҳодисаларининг 21 йиллиги муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Москвада Янги Арбат ва Садовоя кольца майдонида демократия посбонлари ёдгорлигига гуллар қўйилди.

Тадбирга Pussy Riot панк-гуруҳи қизларининг икки йилга қамалганига норозилик тариқасида юзига рангли ниқоб кийиб келган қиз ҳибсга олинган.

Бугун Россия мухолифати Москвадаги Оқ уй олдида намойиш ўтказади. 21 йил аввал Москвада ўзини Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат қўмитаси, яъни ГКЧП деб эълон қилган бир гуруҳ совет амалдорлари давлат тўнтаришини амалга оширишга уриндилар.

Аммо бу уриниш хунтачилар учун муваффақиятсиз якунланди.
XS
SM
MD
LG