Линклар

Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудида қолаётган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж бугун баёнот билан чиқиши кутиляпти.

Элчихона атрофига полициячилар, журналистлар ва Ассанж тарафдорлари йиғилган.

Ассанж элчихона биносини тарк этиши билан полиция уни ҳибсга олишга шай бўлиб турибди.

Эквадор Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берган эди. Жулиан Ассанж июн ойидан буён Швецияга экстрадиция қилинишидан қочиб, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб келади.

Ассанж ўзига қўйилган жинсий айбловларни рад қилган ҳолда, уларни сиёсий мақсадлар учун қилинаётганини айтади.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги қонунан Ассанжни экстрадиция қилиши кераклигини, Эквадорнинг Ассанжга сиёсий бошпана бергани ва элчихонанинг дипломатик мақоми бунга монеълик қилмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG