Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:19

Ассанж матбуотга нисбатан таъқиблар тўхтатилишини талаб қилди


Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудида қолаётган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ президентидан дунёда матбуотни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилди.

Эквадор элчихонаси балконидан туриб сўзлаган нутқида Ассанж Россияда икки йилга қамалган Pussy Riot гуруҳи қизларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўз нутқида Ассанж Эквадор ҳукуматига бошпана бергани учун миннатдорчилик изҳор этди.

Жулиан Ассанж июн ойидан буён Швецияга экстрадиция қилинишидан қочиб, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб келади. Ассанж ўзига қўйилган жинсий айбловларни рад қилган ҳолда, уларни сиёсий мақсадлар учун қилинаётганини айтади.
XS
SM
MD
LG