Линклар

logo-print

БМТ кузатувчилари Сурияни тарк этмоқда


БМТ ва Араб давлатлари лигаси элчиси Кофи Аннан (ў) БМТ кузатувчилар миссияси раҳбари генерал Роберт Муд (ч) билан.

БМТ ва Араб давлатлари лигаси элчиси Кофи Аннан (ў) БМТ кузатувчилар миссияси раҳбари генерал Роберт Муд (ч) билан.

19 август БМТ кузатувчилар миссиясининг Суриядаги сўнгги иш куни бўлди.

Шу йилнинг 21 апрелидан буён Сурияда ишлаган 300 кишилик кузатувчилар миссиясининг вазифаси БМТ ва Араб давлатлари лигаси махсус элчиси Кофи Аннаннинг тинчлик режаси бажарилишини мониторинг қилишдан иборат эди.

Мазкур режада мамлакатда ўт очишни тўхтатиш тартибини жорий қилиш, шаҳарлардан қўшинларни олиб чиқиш ва шикаст етган ҳудудлар аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказиб берилишини таъминлаш назарда тутилганди.

Шу кунгача бу режанинг бирорта банди бажарилгани йўқ.

Кофи Аннан изоҳича, Суриядаги зиддият иштирокчилари ўртасида давом этаётган зўравонлик мамлакатда халқаро кузатувчилар ишлаши учун имкон қолдирмаган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўзининг яқиндаги мажлисида Суриядаги миссия мандатини узайтирмади.

БМТ кузатувчилари Сурияни тарк этгач, мамлакатда мазкур халқаро ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи бюроси фаолият олиб боради.

Унда ишлайдиган 20-30 нафар ҳарбий маслаҳатчи Сурияда содир бўлаётган воқеалардан БМТни хабардор қилиб туриш ва гуманитар масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG