Линклар

Ливияда Қаддафий тарафдорлари ҳибс этилди


Ливия расмийлари якшанба куни Триполида содир этилган террорчиликка алоқадорликда гумонланган 32 киши ҳибсга олинганини билдирмоқдалар.

Триполида мина ўрнатилган икки автомобил портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланганди. Биринчи портлаш ҳарбий академия, иккинчиси эса Ички ишлар вазирлиги биноси олдида содир бўлган.

Ливия Хавфсизлик бўйича олий комиссияси раисининг билдиришича, ҳибсга олинганларнинг барчаси ўтган йили ҳокимиятдан қулатилган Муаммар Қаддафий тарафдорлари бўлиб, улар портлашлар уюштириш ортида турган битта махфий тармоққа кирганлар.

Ҳайит байрамининг биринчи куни содир этилган бу бомба ҳужуми Қаддафий ҳокимиятдан ағдарилганидан буён Триполида содир этилган биринчи террорчилик хуружи экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG