Линклар

Жанубий Америка вазирлари Эквадор билан якдил


Жанубий Америка миллатлар иттифоқига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж иши бўйича Буюк Британия билан баҳсда Эквадор расмийларини қўллашларини билдиришди.

Жанубий америкалик вазирларнинг фавқулодда мажлиси душанбага ўтар кечаси Эквадор пойтахти Китода бўлиб ўтди.

Ўз коммюникесида вазирлар Эквадор ва Буюк Британия учун мақбул қарорга эришиш учун бу икки давлат расмийлари мулоқот олиб бориши зарурлигини қайд этилади.

Мазкур кенгаш Лондон томонидан Эквадорнинг Буюк Британиядаги элчихонаси вақтинча экстерриториаллик (чет элда хизмат қиладиган дипломатик вакилларнинг фақат ўз давлати қонунларига бўйсуниш ҳуқуқи) мақомидан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидлари билан боғлиқ ҳолда чақирилган.

Британия расмийлари икки ойдан буён элчихона ҳудудида қолаётган Жулиан Ассанжни ҳибсга олишга уринмоқдалар. Лондон WikiLeaks асосчисини Швецияга топшириш ниятида.

Швеция расмийлари Ассанжни жинсий тажовузда айблаб, уни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берган.
XS
SM
MD
LG