Линклар

logo-print

Қозоғистондаги автоҳалокатда 15 киши нобуд бўлди


Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида, пойтахт Остонадан унча узоқ бўлмаган жойда йўловчи ташувчи автобус ва юк машинаси тўқнашиш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, камида 16 киши тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Маълумотларга кўра, автоҳалокат юк машинасининг қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетгани туфайли содир бўлган. Нобуд бўлганларнинг кўпчилиги автобус йўловчилари бўлиб, улар орасида болалар ҳам бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, ҳар икки ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.

Автоҳалокат содир бўлган жойда айни пайтда Остонадан келган шифокорлар, ФВВ мутахассислари ва полициячилар ишлаяпти.
XS
SM
MD
LG