Линклар

“Турон” газетаси марказий осиёлик ижодкорлар учун танлов эълон қилди


Санкт Петербург шаҳрида ўзбек тилида чиқадиган “Турон” газетаси марказий осиёлик ижодкорлар учун танлов эълон қилди.

“Ижод ниҳоллари” деб номланган танлов ғолиби Россия шимолий пойтахтидаги уйлардан бирида икки ой бепул яшаш икмонига эга бўлади.

“Муштарийларимиз орасида ижодкорлар кўп, кимдир рассом, кимдир шеър ёзади. Мақсадимиз янги номларни топиш”, - деб билдирган “Турон” газетаси бош мухаррири Маҳмуд Маматмўминов.

Шунингдек, танловда иккинчи ўринни олганга телевизор, учинчи ўрин соҳиби эса “Семейный капитал” дўконлар тармоғининг совғаларига эга бўлади.

Танлов ғолиблари йил оҳирида маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG