Линклар

logo-print
“Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ айтгани учун икки йилга қамалган Pussy Riot панк-гуруҳи қизлари ҳеч бир шаклда кечирим сўрашмоқчи эмас.

Бу ҳақда қизларнинг адвокати Николай Полозов маълум қилди. Жаноб Полозов суд қарори нусҳасини ҳали олмаганликлари сабабли бу юзадан юқори инстанцияга арз қилаолмасликларини айтди.

Ўтган ҳафтада Москванинг Хамовнический суди Pussy Riot қизларини безориликда айблаб икки йилга озодликдан маҳрум қилиша ҳақида ҳукм чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG