Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:16

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" жамоаси ойликларини вақтида олаяпти


Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол жамоаси бош мураббийси Миржалол Қосимов клуб футболчиларига ойликлар вақтида берилмаётгани ҳақида айрим ахборот воситаларида босилган хабарларни инкор қилди.

“Мен ойликларимни вақтида оламан. Футболчиларимиз ҳам кечикишсиз маошларини олишяпти. Бу юзадан гап ҳам бўлиши мумкин эмас”, - деб баёнот берди Қосимов Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони “Бунёдкор” футбол жамоаси футболчилари клуб вице-президенти – бош директори Баҳромжон Давлатовни товламачиликда айблашаётгани, ўз пулларини вақтида ололмаётган футболчилар Ўзбекистон футбол федерациясига даъво билан келишгани ҳақда “Озодлик” радиоси ҳам хабар қилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Озодлик билан суҳбатда бўлган “Бунёдкор” клуби расмийсига кўра, ҳақиқатан ҳам жума куни клубнинг асосий таркиб ўйинчилари Ўзбекистон футбол федерациясига боришгани ва вице-президент Сардор Раҳматуллаев қабулида бўлишганини тасдиқлади.

Унинг таъкидлашича, футболчилар анча вақтдан бери маошларини ололмай келаётгани боис федерацияга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.
XS
SM
MD
LG