Линклар

logo-print
Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Галина Саидова мамлакатда ялпи ички маҳсулотдаги ўсиш жорий йилда 8,2% даражасида бўлиши кутилаётганини қайд этди.

Тошкентдаги Бизнес форумда сўз олган Саидова Ўзбекистон иқтисодиёти 2013 йилда 8,1% га, 2014 йилда 8,2% га ва 2015 йилда 8,2% га ошиши кутилаётганини қўшимча қилди.

Вазир берган маълумотларга кўра, 2012 йилда инфляция даражаси 7-9% ни ташкил этади.

Худди шундай кўрсаткич 2013 йилда ҳам сақланиб қолади. Инфляция даражаси 2014 йилда 6-8% ни, 2015 йилда 6-5% ни ташкил этади. Галина Саидованинг таъкидлашича, саноат маҳсулоти ҳажмининг ўсиши 2012 йилда 8,6% даражасида бўлиши кутилмоқда.

Ушбу кўрсаткич 2013 йилда 8,4% ни, 2014 йилда 9,1% ни ва 2015 йилда 9,3% ни ташкил этади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бу йил 6,9% га, 2013 йилда 5,9% га, 2014 йилда 5,2% га ва 2015 йилда 5,1% ошиши кутиляпти.

Айни вақтда мутахассислар минтақа давлатлари ҳукуматларининг иқтисодий ўсиш борасида бераётган расмий маълумотларини шубҳа остига олиш кераклигини ҳам таъкидламоқдалар.

Оддий ўзбекистонликлар эса кундалик турмушларида ҳукумат айтиб келадиган иқтисодий ўсишни ҳис этмаётганликларини айтишади.
XS
SM
MD
LG