Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Дамашқ ва Алеппода жанглар давом этмоқда


Сурияда ҳукумат кучлари бугун пойтахт Дамашқнинг мухолифат назоратидаги ал-Муадамия мавзесини танк ва пулемётлардан ўққа тутган.

Камида уч одам ҳалок бўлгани, йигирмадан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Мухолиф гуруҳларга кўра,президент Башар ал-Ассадга содиқ ҳукумат кучлари ал-Муадамияни қуршовга олган.

Шунингдек қақшатқич жанглар Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрида ҳам давом этмоқда.

Иордани ҳукумати мамлакат шимолий сарҳадлари ўққа тутилганига норозилик билдирди.

Хабарларга кўра, кеча ҳукумат кучлари ва мухолиф кучлари ўртасида кечган отишмалар пайти тўртта снаряд Иордания ҳудудига келиб тушган.

Кеча БМТ Сурияда ўз миссиясини тугатганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG