Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:11

Каспаров полициячилар устидан арз қилмоқчи


Россиялик мухолифатчи, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров полициячилар устидан судга арз қилмоқчи.

Каспаров 17 август куни Pussy Riot панк гуруҳи қизларига дастак кўрсатиш учун Хамовнический суди биноси ёнига борган пайт ҳибсга олинганди.

Полициянинг иддаосича, ҳибсга олиш пайти мухолифатчи ОМОН ҳодими бармоғини тишлаб олган.

Каспаров бу иддаоларни рад этиб, қайтанга полциячилар уни калтаклаганини даъво қилмоқда.

“Мени полициячилар калтаклашгани акс этган видео тасвирлар ҳам бор”, - деб айтган Каспаров.

Мухолифатчи душанба куни ОМОН ҳодимини тишлаб олгани холат бўйича полицияга чақиртирилди.

Лекин, полициядагилар бу юзадан унга қарши жиноят иши очиш-очмасликларини айтишмаган.
XS
SM
MD
LG