Линклар

ЕИ "қора рўйхати"га кирган шахс Беларус ташқи ишлар вазири бўлди


Беларус президенти Александр Лукашенка Сергея Мартыновни ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этиб, уни ўрнига Владимир Макейни тайинлади.

Мартынов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташқи ишлар вазири лавозимини тарк этгани айтилади.

Янги тайинланган вазир Владимир Макей саккиз йил давомида Александр Лукашенканинг ёрдамчиси, яқиндан буён эса президент маъмурияти бошлиғи лавозимида бўлиб келаётган эди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Макей молиявий активларини музлатиб, уни ЕИ ҳудудига кириши ман этилган “қора рўйхат”ига киритган эди.
XS
SM
MD
LG