Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:04

Ўзбекистонга бериб юборилган йигит бедарак кетди


Халқаро ичимлик суви кунида "Эркин микрофон" суҳбатдошлари билан шу мавзуда гаплашдик. Лекин қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар арзини ҳам тингладик.

Укам Жамшид бедарак?

Ўзбекистонда диний айбловлар билан қидирувга берилган 27 ёшли Жамшид Нуруллаев 15 августга ўтар кечаси Россия кучишлатар тизимлари томонидан расмий Тошкент измига бериб юборилгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Айни пайтда укам Жамшид Нуруллаев Ўзбекистоннинг қайси қамоқхонасида экани ҳақида хабар топа олмадим, дейди қашқадарёлик Ибодулла Нуруллаев.

- Мен Қашқадарëданман. Жамшид масаласи бўйича телефон қилган эдим. Мен Жамшиднинг акаси Ибодулла бўламан.

Озодлик: Нима бўлган эди?

- Москвада қамаб Ўзбекистонга экстрадиция қилиб юборишган эди. Смоленск шаҳри, Гагаринский районда Жамшидни ушлашганда.

Озодлик: Ўзбекистонга депортация қилишдими?

- 15 август куни экстрадиция қилиб юборишган эди. 14 август куни кечқурун чиқариб юборишган, 15 август куни Тошкентга тушган. Ҳозир ҳамма ëқдан қидираяпмиз, аммо топа олмаяпмиз. 1985 йилда туғилган.

Озодлик: Укангизни нимада айблашаяпти?

- 2005 йилнинг охирларида уни 159, 244 билан айблашиб 9 йилга қамашган эди. Югур-югур билан амнистияга тушиб 1 йилу 1 ойда чиққан эди. Документларининг сроклари ўтиб кетган эди бу ëқда юриб. У ëққа бориб документ қилишнинг ҳеч иложи бўлмади. Москвада юрган эди. Документи бўлмагани учун ушлаб Ўзбекистонга қайтариб юборишди. Ҳозир ҳеч қаерда йўқ. Топилмаяптида. Ҳамма ëқдан суриштириб ëтишибди. Ҳеч ким жавоб бермаяпти, дейди Нуруллаев Ибодулла.

Поп туманида ичимлик сув бир кунда бир марта берилади

Наманганнинг Поп туманидаги 41 яшар уй бекаси Зарифа опа ҳаëтнинг ўзи сувни тежашга мажбур қилаëтгани ҳақида гапирди.

- Тежаш керкада. Чунки бизнинг маҳаллада роса соати билан бераяпти. Ўзимиз ҳам эконом қилиб идишларга олиб эҳтиëт қилаяпмиз. Ҳовлиларга сепишга водопровод сувини ишлатмаяпмиз.

Озодлик: Водопроводда сув борми ўзи?

- Келаяпти, соати билан келаяптида.

Озодлик: Бир кунда қанча соат бераяпти?

- Энди бизники паст, сув тўхтайдию охирида. Тепада 1-1,5 соатда тўхтайди. Бизники паст тўпланиб қолганига ҳарқалай тўрт-беш соат кучсиз оқиб туради. Бир тўхтаб бир ойча сув бўлмади ҳисобда маҳалламизда. Роса қийналдик. Ҳозир илгаригидай сувни очиб қўйиш йўқ. Ҳамма эҳтиëт қилаяпти.

Озодлик: Ҳаммом масаласи қанақа?

- Унақага биз тепада бочок ўрнатганмиз. Ўшани тўлдириб оламиз. Ўшандан фойдаланамизда. Ëки пақирда олиб кирамиз.

Озодлик: Олдин сув бемалол эди-а?

- Илгари бизда умуман сув тўхтамас эди. Ҳеч ким идиш ҳам ишлатмас эди. Энди ҳозир сув нима бўлганига ҳамма идишларга тўлдириб олаяпти. Ҳарқалай сув келгунча бемалол етаяпти. Душга ҳам болалар кўпроқ сув келганда киради. Шунчалик бериб туришибди раҳмат. Худога шукур қиламиз. Бир хил жойларда умуман йўқку, дейди поплик Зарифа опа.

Иштиҳонда сув мўл

Самарқанднинг Иштихон туманида электр пайвандчи бўлиб ишлаган Санжарали бу йил ëғингарчилик кўп бўлгани боис сув мўл-кўллигини айтади.

- Водопроводни билмадимку, лекин сув ҳозир яхши дейди. Бу йил ëғингарчилик яхши дейди. Телефон қилиб гаплашаман уйдагилар билан.

Озодлик: Иштихонда сув ҳар йил яхши бўладими ëки бир йиллари муаммо бўлиб турадими?

- Ҳар доим яхши бўлади. Муаммо йўқ лекин. Бу йил ëғин кўп бўлиб сел келиб, Иштихондаги кўп уйларга зиëн етган. Ичимлик сувини билмадим. Чунки бизлар тоғли жойда яшаймиз.

Озодлик: Ичимлик сувини қанақа оласизлар?

- Қудуқдан оламиз, дейди иштихонлик Санжарали.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG