Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:23

Россиядан Ўзбекистонга машина олиб кириш қанчага тушади?


Россияда меҳнат қилаëтган ўзбекистонлик саволига Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси расмийси атрофлича жавоб берди.

Озодликка сим қоқадиган ҳар бир ўзбекистонликнинг жавоб излаëтган саволи кўп. Кимнидир Ўзбекистоннинг сиëсий-иқтисодий истиқболи қизиқтирса¸ кимдир ўта жўн муаммосига ечим тополмай ҳалак.

Озодликда тахлами қалинлашиб бораëтган бу саволларга кундалик дастурларимизда бирма-бир жавоб излашга қарор қилдик.

Озод Жавоб деб номлаганимиз бу янги рукнда тоши оғир сиëсий-ижтимоий саволлар эмас¸ асосан Ўзбекистон қонунларида жавоби аллақачон ëзиб қўйилган амалий саволлар¸ аниқроғи¸ оддий ўзбекистонликларнинг кундалик дуч келаëтгани муаммоларга жавоб излаймиз.

Озод Жавобнинг илк сонига ОзодСкайп орқали Озодликка мурожаат қилган Рустамхўжа исмлик ўзбекистонлик саволини танладик

Демак¸ бугунги савол:

- Ўзбекистонга Россияда 2008 йилда ишлаб чиқарилган ВАЗ-2105 русумидаги машинамни олиб кирмоқчиман. Бу машинани "растаможка" қилиш (божхона тўловлари) қанчага тушади?

Озодликдан сўралган бу саволга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасига қарашли божхона постларидан бири билан боғландик.

Божхона қўмитасининг ўзини таништирмаган расмийси берган жавобга кўра¸ бу машинани Ўзбекистонга олиб кириш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасида Эркин савдо режимига оид келишув борлиги боис¸ бож солиғи тўланмайди. Аммо акциз солиғи ва Қўшимча қиймат солиғи қўшиб тўланганда¸ "растаможка" тўловлари 10 миллион ўзбек сўмига тушади.

Божхона расмийси билан суҳбатни тўлиғича бу ерда тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:26 0:00
Бевосита линк



Жавобсиз қолаëтган саволларингиз борми? Озод Жавобга мурожаат қилинг.

Савол сиздан¸ жавоби биздан!
XS
SM
MD
LG