Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:32

Қирғиз чегарачиси беш кишини отиб ўлдирди


20 август куни қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Эчкилитош” постида оддий аскар тўрт чегарачи ва бир чегарачининг рафиқасини отиб ўлдириб, қочиб кетган.

Воқеа 20 август куни тушгача содир бўлган. Бу ҳақда Озодлик Қирғиз хизматига гапирган Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати расмийси Гулмира Бўрибоеванинг айтишича, Қоракўлдан 153 чақирим узоқликда жойлашган “Эчкилитош” чегара постида шартнома асосида хизмат қилаётган аскар ўз хизматдошлари ва бир чегарачининг рафиқасини отиб ўлдирган.

- Чегарачи қотилликни содир қилгач, қуролини олиб, яширинган. Ҳозирда қочоқ чегарачини ушлаш бўйича махсус тадбир бошланиб, воқеа жойига Чегара хизматининг бош штаби раис ўринбосари Рисқул Мусаев бошчилигидаги офицерлар гуруҳи жўнатилди,- деди Бўрибоева.

Ҳозирча воқеа сабаблари номаълумлигини айтган Бўрибоевага кўра, ўлган чегарачиларнинг шахси, уларнинг манзили аниқланган. Бироқ ҳозирча уларнинг шахси очиқланмаяпти.

Айни пайтда, Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, қотилликда гумонланаётган чегарачи беш кишини отиб ўлдиргач, яна бир чегарачининг рафиқасини қурол-яроғ сақланадиган омборга қамаб қўйган.

Воқеа бўйича Қирғизистон Чегара хизмати бош штаби шошилинч йиғилиш ўтказиб, вазиятни муҳокама қилган.

Иссиқкўл вилояти ИИБ матбуот котиби Сталбек Исинбоқиновнинг Озодликка билдиришича, қочоқ ҳарбийнинг яшириниши мумкин бўлган ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган ва йўлларда милициянинг кўчма постлари ўрнатилган.

- Биз ҳозир махсус тадбирни амалга ошираяпмиз. У номаълум томонга қочиб кетганку. Биз вазиятни ўрганаяпмиз. Барча чоралар кўрилаяпти,- деди Исинбоқинов.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда чегарачилар орасида ўз хизматдошларини оммавий равишда отиб ўлдириш илк бор учраяпти. Лекин чегарачилар орасида ўзаро келишмовчиликлар тез-тез кузатилади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Марат Имонқулов бундай воқеанинг содир бўлишига армияда тартиб-интизомнинг йўқлигини сабаб тарзида кўрсатади.

- Жуда кўплаб тахминлар бўлиши мумкин. Лекин асосийси ўзаро келишмовчиликлар шу каби фожеаларга олиб келаяпти. Аскарнинг руҳий ҳолати, унинг тарбияси билан шуғулланувчи кимса йўқ. Бу нафақат Чегара хизматида балки Қуролли кучларнинг барча соҳаларида шундай ҳолатни кузатиш мумкин,- дейди Имонқулов.

Қирғизистондаги бу воқеа жорий йил май ойида Қозоғистоннинг Аркан Керген чегара постидаги воқеага ўхшаб кетади.

30 май куни Қозоғистон-Хитой чегарасидаги олис ўрмон чегара постида 14 нафар чегарачи ва бир ўрмончи ўлдирилиб уларнинг жасадлари ёқиб юборилган эди.

Владислав Челах исмли чегарачи ушбу қотилликни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG