Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:21

Гулнора Каримова: Менга “Ла Скала”да диагноз қўйишган


Гулнора Каримованинг айтишича, тунов куни кўрсатгани карате эмас, йога экан.
Гулнора Каримованинг айтишича, тунов куни кўрсатгани карате эмас, йога экан.

“Келажак овози-2012” медиа-лагери ёпилиш маросимида Ўзбекистон президенти қизи Гулнора Каримованинг айтганларини баъзи сайтлар батафсил ёритди. Озодлик эса, ўша ёритмаларни синчиклаб ўқиди.

Мутолаа давомида Каримова хонимнинг оғзидан чиққан бир қатор фикрлар спектри
кенг қамровли ҳислар уйғотди.

Бу ҳислар орасида мийиқдагина акс этуви мумкин бўлган табассумдан тортиб қаҳқаҳагача, шунчаки эт увишишидан тортиб даҳшатгача бор.

Чироқ бўлмаса тунда газетага ўтмайдиган кўзимиз илғаб қолган баъзи фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Куласизми, куясизми – ўзингиз билинг.

Демак, дастлаб Гулнора Каримова (Г.К.)
ижод тўғрисида:


Ижод - бўш вақт орасида улгуриладиган нарса.

Г.К. куч-қудрати тўғрисида:

Агар биз (ўз ҳимоямизга йигит-қизларни) ёзишга мажбурлаймиз десак, бир неча миллион одам йиға оламиз. Ва бу ишни бир куннинг ичида қилишимиз мумкин. Агар ҳаракат қилсак, ўнлаб миллион одамни тўплашимиз мумкин.

Г.К. ўзи ҳақда:

Мен ҳеч қачон ўзимни хонанда, демаганман. Альбомим тасодифан чиқиб қолди.
Овозим баъзида меццо-сопрано... баъзида контральто. Менга “Ла Скала”да диагноз қўйишган.

Альбомимни нафақат мени илҳом билан қўллаб-қувватловчилар, балки устимда шунчаки машқ қилувчилар ҳам эшитаётганидан, деб биламан.

Кипригимни бўяб, лабларимга бироз ялтир-юлтир қўйишга бир хотин сифатида ҳақим борми?

Кўтариб юрганим – юзим ёки қиёфам – худонинг инъоми. Менга бўй бергани, юзимни бергани, юзимдаги нафис чизгиларни бергани учун худога миннатдорчилик билдираман.

Г.К. журналистика тўғрисида:

Ҳар бир профессионал ёки ўзини журналист атаётган одамнинг номуси ва виждони бўлиши керак, бундай нарсалар журналистика учун ёт бўлсаям.

Г.К. элчи Крейг Мюррей тўғрисида:

Мана, масалан, Мюррей бир гал ит бўлиб вовуллаган эди (Буюк Британиянинг собиқ элчисининг Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбуслар қайноқ сувга солиб қийноққа солиниши тўғрисида гапирганини назарда тутаяпти) унинг гапини ҳар жойда кўтариб юришибди.

Г.К. 1000 та тўй тўғрисида:

Менда 1000 та тўйнинг пулини тўлаш фикри ҳеч қачон бўлмаган.

Г.К. инсоний қобилиятлар тўғрисида:

Дипломатия нарвонидан кўтарилиш кўпроқ касбий қобилият билан боғлиқ. Лекин бугунги кунда ўша қобилиятларни қай даражада ишга солиш мумкинлиги тўғрисида бир нарса дейиш қийин.

Г.К. Озодлик радиоси тўғрисида:

Озодликда бир материал чиқди – анча дуруст материал...(Гап “Гулнора Каримова карате кўрсатди” сарлавҳали материал устида кетаяпти) Лекин мен ҳеч кимга карате кўрсатганим йўқ-ку?!
XS
SM
MD
LG