Линклар

logo-print

Туркиядаги портлашда 8 киши нобуд бўлди


Туркия жанубий-шарқида содир бўлган портлашда саккиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар тан жароҳати олди.

Мазкур нохуш ҳодиса душанба оқшомида Сурия чегарасига яқин бўлган Ғазиантеп шаҳрида содир бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, масофадан туриб бошқариладиган бомба портлаши оқибатида ўлганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор.

Террорчилик хуружи ўлароқ баҳоланаётган бу ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Душанба куни Туркиянинг Ироқ ва Эрон билан чегарадош Ҳаққари вилоятида икки турк аскари ҳам минадан ҳалок бўлганди.

Турк расмийлари бу террорчилик хуружида Курд ишчи партияси жанггариларини айблаган, бироқ КИП вакиллари бунга алоқаси борлиги ҳақида баёнот бермаганлар.
XS
SM
MD
LG