Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама душанба куни, агар Сурия президенти Башар Ассад кимёвий қурол қўллайдиган бўлса, Қўшма Штатларнинг Суриядаги зиддиятга бўлган муносабати тубдан ўзгариши ҳақида баёнот берди.

Обамага кўра, Сурияда мавжуд бўлган кимёвий қурол заҳираларининг ҳар қандай ҳаракати ҳарбий аралашув дохил “ёмон оқибатлар”га олиб келиши мумкин.

Ҳуқуқ фаолларидан олинган маълумотларга кўра, душанба куни Сурияда 100 га яқин киши ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги пойтахт Дамашқнинг айрим мавзеларида ҳамда мамлакат шимолидаги Ҳалаб шаҳрида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари чоғида нобуд бўлган.

Якшанба куни Сурия бўйича халқаро элчи Лахдар Браҳими “Франция-24” телеканалига берган интервьюсида мамлакатда фуқаролик уруши бўлаётганини эътироф этганди. Сурия Ташқи ишлар вазирлиги бу баёнотни рад этиб, Браҳимини “фитначилар раҳбари” деб атади.

Расмий Дамашқ Сурияда юзага келган тўқнашувларда ҳали ҳам хорижий давлатлар қўллови асосида ҳаракат қилаётган "қуролли террорчи гуруҳлар"ни айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG