Линклар

logo-print

Россияда Pussy Riot гуруҳининг қолган аъзолари қидирилмоқда


Pussy Riot панк-гуруҳининг 2012 йил 21 февралида Исо Масиҳ черковида қилган чиқишидан лавҳа.

Pussy Riot панк-гуруҳининг 2012 йил 21 февралида Исо Масиҳ черковида қилган чиқишидан лавҳа.

Россия расмийлари Pussy Riot панк-гуруҳининг қолган аъзоларига нисбатан қидирув эълон қилди.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар тарқатган “Интерфакс” ахборот агентлиги бошқа тафсилотларни келтирмайди.

Ўтган жума Москванинг Хамовнический суди Pussy Riot аъзолари бўлган Мария Алёхина, Надежда Толоконникова ҳамда Екатерина Самуцевични Исо Масиҳ ибодатхонасида безорилик қилганликда айблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Интернетга қўйилган видеороликда панк-гуруҳнинг Исо Масиҳ ибодатхонасида ўтказган тадбирида тўрт киши қатнашгани акс этган.

Pussy Riot гуруҳининг доимий таркиби йўқ. Гуруҳ аъзолари сўзларига кўра, унга 10 чоғли одам киради.
XS
SM
MD
LG