Линклар

logo-print

Ўзбекистонда иқтисодий жиноятларда айбланганларнинг жазо муддати қисқаради


2012 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасига давлатга сезиларли зарар етказмайдиган хўжалик фаолиятида содир этилган жиноятлар бўйича жазо муҳлатини ўртача икки баробарга қисқартиришни кўзда тутган қонун лойиҳаси киритилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Podrobno.uz сайти хабар қилади.

Қонун лойиҳасида жабрланувчи томондан ҳеч қандай даво бўлмаган тақдирда иқтисодий жиноятлар бўйича судланганликни бекор қилиш ва жиноий ишни ёпиш бўйича меъёр ҳам акс этган.

Янги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши корчалонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кўпроқ эркинлик беришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 2013-2014 йилларда жорий этилажак Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG