Линклар

logo-print

Жаниш Бакиевнинг дараги Минскдан чиқди


Жаниш Бакиев Минск кўчаларидан бирида (белоруссиялик блогер Михаил Пашкевич олган фотосурат).

Жаниш Бакиев Минск кўчаларидан бирида (белоруссиялик блогер Михаил Пашкевич олган фотосурат).

Белоруссия Ички ишлар вазирлиги Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиев Минскда юргани ҳақидаги хабарларни изоҳлашдан бош тортди.

Якшанба куни белоруссиялик блогер Михаил Пашкевич Жаниш Бакиевга ўхшаган киши расмини интернетга жойлаган ва бу сурат пайшанба куни Минск кафеларидан бирининг ёнида олингани ҳақида маълум қилганди. Аввал Жаниш Бакиевнинг қаердалиги маълум эмасди.

Қирғизистонда собиқ президент қўриқчилик хизмати раҳбари бўлган Жаниш Бакиев ва у билан бирга собиқ президент Қурмонбек Бакиев дохил 20 нафар амалдор 2010 йил апрелидаги аксилҳукумат намойишлари чоғида 100 га яқин кишининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланиб, сиртдан судланмоқда.

Қирғизистондаги мазкур ғалаёнлардан кейин Қурмонбек Бакиев Белоруссияга қочган, Минск уни Бишкекка топширишдан бош тортганди.
XS
SM
MD
LG