Линклар

logo-print

Бесоқолбозликка қаршилар Мадонна билан судлашмоқчи


Америкалик қўшиқчи Мадоннанинг Санкт-Петербургдаги чиқишидан лавҳа.

Америкалик қўшиқчи Мадоннанинг Санкт-Петербургдаги чиқишидан лавҳа.

Бесоқолбозликка қарши россияликлар Мадоннадан 10 миллион доллар ундириш талаби билан унга қарши судга даъво аризаси топширдилар.

Даъвогарлар америкалик поп-юлдузни Санкт-Петербургдаги яқинда бўлиб ўтган концертда ўз ҳиссиётларини таҳқирлаганликда айбламоқдалар.

Даъво аризаси концерт ташкилотчилари ва концерт бўлиб ўтган жой эгаларига ҳам қарши қаратилган.

Мазкур аризани кўриб чиқиш учун қабул қилиш-қилмаслик ҳақидаги қарор Санкт-Петербург туман суди томонидан ҳафта охирида қабул қилинади.

Lenta.ru порталининг ёзишича, Мадонна концерти бўйича Петербург прокуратурасига жами бир юз қирққа яқин шикоят аризаси келиб тушган.

Россиянинг шимолий пойтахтида қилган чиқишида Мадонна белидаги "No Fear!" (“Қўрқувга ўрин йўқ!”) ёзувини намойиш қилиш учун қисман яланғочланган ва томошабинларни жинсий озчиликлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирганди.

Бу йил Санкт-Петербург расмийлари ёшлар ўртасида бесоқолбозликни ташвиқ қилганлик учун жарима тўлаш шаклидаги жазони кўзда тутувчи қонун қабул қилган.
XS
SM
MD
LG