Линклар

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида беш кишини отиб ташлаб, воқеа жойида қочиб кетган чегарачи Балбай Қулбрақ уулу ўлдирилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Иссиқкўл вилоят Ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Сталбек Усубақунов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бугун эрталаб чегарачини излаб чиққан гуруҳ унга Ақсув туманининг Айташ дарасида дуч келган, бироқ у қуролли қаршилик кўрсатгани туфайли ўша ернинг ўзида отиб ташланган.

Аввал хабар қилганимиздек, 19 ёшли чегарачи Балбай Қулбрақ уулу тўрт қуролдоши ва улардан бирининг хотини автоматдан ўққа тутиб, ўлдирганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага аскарлар ўртасидаги адоват сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG