Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:55

“Озод” романи – ўзбек адабиётида янги ҳодиса"


Ёзувчи Исажон Султон.
Ёзувчи Исажон Султон.

Ёзувчи Исажон Султоннинг ўтган йили “Шарқ юлдузи” журналида босилган “Озод” романи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан йилнинг энг яхши насрий асари деб топилди.

Бу ёзувчининг дастлабки муваффақияти эмас – аввалроқ адибнинг “Боқий дарбадар” романи 2010 йилдаги энг яхши роман ўлароқ эътироф этилганди.

Шунингдек, Исажон Султон АҚШнинг Чикаго шаҳрида чоп этиладиган “Лексикон” журналининг 2011 йилги адабий танлови ғолибларидан бири, деб эълон қилинганди.

АҚШ, Германия, Австралия, Исроил, Россия, Туркия ва бошқа бир қатор мамлакатларда яшаб, ижод қилаётган адиблар асарлари иштирок этган мазкур танловнинг проза номинациясидаги учинчи мукофот ўзбек адибининг илк бор “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган “Қисмат” ҳикоясига берилганди.

Исажон Султоннинг янги асари ҳақида сўз юритган “Шарқ юлдузи” журналининг бош муҳаррири, филология фанлари номзоди ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам “Озод” романининг ўзбек адабиётидаги янги ҳодиса эканини урғулайди.

Улуғбек Ҳамдам билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Ёзувчи ва адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:36 0:00
Бевосита линк


Ўзбек носирларининг янги авлодига мансуб бўлган Исажон Султон 1967 йили Фарғонанинг Риштонида туғилган, Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугатган, 1997 йилдан буён Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Адибнинг дастлабки қиссаси – “Муножот” 1990 йилда, иккинчи тўплами – “Ойдинбулоқ” эса 1995 йилда дунё юзини кўрган.
XS
SM
MD
LG